Сўнги беш ой ичида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо айланмаси салкам ярим бараварга ўсди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо айланмаси беш ой ичида 1,5 миллиард долларни ёки умумий эквивалентда 46 фоизни ташкил этди, деб хабар беради Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати.

    Бу ҳақда Ўзбекистон трансопрт вазири Илхом Махкамовнинг Қозоғистон Бош вазири Аскар Мамин билан учрашувида маълум бўлди. Музокараларда томонлар транзит-транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболларини муҳокама этдилар. Хусусан, юк ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл ва автомобиль транспортини ривожлантириш, йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. «Қозоғистон ва Ўзбекистон томонлари ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун трансопрт-логистика салоҳиятини ошириш чоараларини кўряпти. 2021 йил январь-май ойларида савдо айланмаси 46 фоизга ошган ва 1,5 миллиард долларни ташкил этган», — дейилади хабарда.

    Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида юк ташишнинг барча турлари бўйича кўрсаткич ўсгани таъкидланди.

    2021 йилнинг I чорагида контейнерли юк ташишлар 233,9 мингача ошган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мамлакатлар ўртасидаги ЙФЭ (йигирма футли эквивалент) 57 фоизга ўсган. Автомобиль транспорида юк ташиш ҳажми жорий йилниг олти ойида 18 фоизга ошиб, 1,3 миллион тоннани ташкил этган.

    Ундан ташқари томонлар 29 июлдан Актобе ва Нукус ўртасида авиақатновни очишга келишиб олдилар. Самолётлар ҳафтада икки марта учишни бошлайди. Тадбир сўнгида вазирлар янги «Дарвоза — Махтаарал» темир йўли ва «Туркистон — Шимкент — Тошкент» тезюрар магистралини қуриш режаларини ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates