Сотувчи бузуқ телефонни нега тузаттириб берадиган бўлди?

    Фуқаронинг ушбу муаммо юзасидан савдо дўкони сотувчисига қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилган.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизматининг маълум қилишича, Кармана тумани “Камолот” МФЙ Бобур кўчаси 16-хонадонда яшовчи фуқаро М.Мўминова Навоий шаҳрида жойлашган савдо дўконидан 1 450 000 сўмга сотиб олган мобиль телефон бузуқ чиққан.

    Фуқаронинг ушбу муаммо юзасидан савдо дўкони сотувчисига қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилгач, ушбу масалада амалий ёрдам сўраб, Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

    Жамият ходимларининг ўрганиши давомида ҳақиқатан ҳам истеъмолчи сотиб олган мобиль телефони носоз экани, ундан фойдаланиш имкони йўқлиги кузатилди.

    Сотувчига истеъмолчининг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддалари тушунтирилди.

    Натижада фуқарога ушбу носоз телефон аппаратининг сотувчи томонидан сифатли таъмирлаб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates