Сотувчи истеъмолчига товарни ўз вақтида етказиб бермаса, пеня тўлаши белгиланмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

    Ушбу қонун лойиҳаси билан сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилмоқда. Бунда пеня суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосидан ортиқ бўлмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган сотувчи товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланяпти.

    Бундан ташқари, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

    Мунозаралар давомида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, уларда депутатлар томонидан берилган барча таклифлар чуқур таҳлил қилингани қайд этилди. Асосли деб топилган таклифлар ҳужжат матнида акс эттирилиб, лойиҳа ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилгани ва маромига етказилгани таъкидланди.

    Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг қонуний манфаатларини истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates