Сўх туманида 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилади

    Рақамлаштириш 10 июн 2020 2220

    Сўх туманида 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилмоқда.

    2020 йил 3 июн куни Фарғона вилояти Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада яхшилаш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ҳам бир қатор топшириқлар берилган эди.

    Шундан келиб чиқиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Фарғона вилояти Сўх туманининг муаммоли масалалари ечими ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ижроси доирасида, мазкур масалаларни зудлик билан сифатли ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шу асосда Вазирлик томонидан махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди.

    Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 40 дона 7 метрли темир-бетон устунлар, 5 та мобил алоқа база станциялари “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл”филиали - 2 та антенна мачта қурилмалари билан, “Cосcом” МЧЖ – 1 та, “УМС”МЧЖ – 2 та зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.

    Ҳозирда Ғазнов – Тул йўналишида 13 та (33 %) темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 16 км оптик толали алоқа кабеллари қуриш ва монтаж қилиш учун жойларга етказилди.

    Сўх туманига етказилган 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилди. Жумладан, Ленбург МФЙ ҳудудидаги мавжуд антенна мачта қурилмасига 2 та (1 та “УМС”МЧЖ ва 1 та “Cосcом” МЧЖ) юқори тезликдаги интернет технологияси асосидаги база станциялар ўрнатилди ва ишга туширилди.

    Чашма МФЙ ҳудудида “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг 1 та антенна мачта ва 2 та (1 та ГСМ ва 1 та CДМА) юқори тезликдаги интернет технологияси асосидаги база станцияларини монтаж қилиш ишлари якунланиб, созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

    Шу билан бирга, “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг Қалача, Малбут, Ленбург ва Тул МФЙлар ҳудудларидаги мавжуд база станцияларигача ташкил этилган транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти 2 баробарга кенгайтирилди.

    Ушбу ишларни амалга ошириш учун 50 нафардан ортиқ мутахассис ва ходимлар жалб қилинган.

    Ҳозирда ишлар қизғин давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates