Сохта ҳавола орқали одамларни чув туширган фирибгар ушланди

    Наманганлик 32 ёшли фуқаронинг банк картасидан 5 млн. сўм ўғирлаган фирибгар ушланди.

    Бу ҳақда Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

    ИИБ га келиб тушган мурожаатга асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 23 ёшли Х.Б. содир этганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, фирибгар интернет фойдаланувчиларига Телеграм мессенжери орқали турли хил мазмундаги хабарлар (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан фирибгар Х.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 3 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates