Сохта зиёратчи аэропортда 200 миллион сўмлик дорини яширинча олиб кирмоқчи бўлди

    “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Тошкент халқаро аэропортида йирик миқдордаги дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган навбатдаги уринишни фош қилишди.

    Деҳлидан келган йўловчилардан бири аэропортнинг учиб келиш залида Умра сафаридан қайтган зиёратчиларни кўриб, қинғир режа тузди. У божхона назоратидан ўтмай қутуламан, деб ўйлаб, аэропорт ҳожатхонасида кийимини алмаштирди ва ўзини зиёратчи сифатида кўрсатишга уринди.

    Бироқ ходимлар унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, багажини текширувдан ўтказди. Натижада, қиймати 205 миллион сўмга яқин бўлган 1 798 дона турли хил дори воситалари яширин ҳолда олиб кирилмоқчи бўлгани аниқланди.

    Энг қизиғи, у ўзини зиёратчи сифатида кўрсатиб, назоратдан ўтиб кетаман, деб ўйлаган, аммо божхона ходимлари унинг қинғир режасини фош қилишди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли божхона текширувлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates