SpaceX космик сайёҳларни Ерга олиб тушди

    SpaceX компаниясининг Crew Dragon Корабли биринчи марта тўлиқ фуқаролик экипажининг Ер орбитасига қилган уч кунлик парвозини якунлади.

    Флоридадаги Кеннеди космик маркази соҳилига хавфсиз қўниши миссиянинг муваффақиятини мустаҳкамлади, унинг мақсадларидан бири космик сайёҳларни кўпроқ жалб қилишдир.

    Inspiration4 экипажи 15 - сентабрь куни НAСAнинг Кеннеди марказидан бортда профессионал космонавтсиз кўтарилди. Саёҳат тўлиқ автоматлаштирилганди.

    Парвоз 575 километр баландликда амалга оширилди, бу Халқаро космик станция жойлашган жойдан узоқроқ. У 420 километр баландликда жойлашган.

    Кема бортида тўрт киши, шу жумладан миллиардер Жаред Айзекман ҳам бўлган. У космос ҳамма учун очиқ бўлиши керак бўлган лойиҳани амалга ошириб, парвоз учун пул тўлаган. Ундан ташқари экипаж таркибида геолог Сиан Проктор, ҳарбий ҳаво кучлари фахрийси Крис Семброски ва соғлиқни сақлаш ходими Хейли Aрсено бор эди. Улар олти ой давомида тайёргарлик кўрган ва парвоз пайтида вазнсизликнинг инсон танасига таъсирини ўрганиш сингари бир қанча тажрибалар ўтказган.

    SpaceX билан тузилган битим миқдори ошкор қилинмаган. Бу миссия хайрия характерига ҳам эга эди. Миллиардер бошқа хайрия тадбирлари қаторида, саратон касаллигини даволашга ихтисослашган Aмерика болалар шифохоналаридан бирига 200 миллион доллар йиғишни режалаштирмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates