Спикер: Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилди

    Долзарб 6 октябр 2020 1194

    Президентимизнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи халқимиз томонидан нафақат муаллим ва ўқитувчилар, тарбиячиларга, балки барча жонкуяр зиёлиларимизга йўлланган мурожаат сифатида қабул қилинмоқда.

    Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов шундай деди:

    – Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда кенг кўламли демократик ислоҳотлар, шу жумладан, таълим тизимидаги ислоҳотлар асосида янги Уйғониш даврининг –Учинчи Ренессанснинг пойдеворини шакллантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш зарурати ҳаётимиздаги сиёсий, иқтисодий ўзгаришларнинг негизи деб ҳисоблайди.

    Мазкур ғоя ўзининг теранлиги ва бундан кейинги тараққиётимиздаги аҳамияти нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг янги миллий мафкурасига айланиши учун барча асослар мавжуд.

    Президентимиз IX–XII ва XV–XVI асрларда бизнинг ҳудудимизда рўй берган икки Уйғониш даври билан боғлиқ тарихий ютуқлар ҳақида тўхталиб, Ренессанснинг янги босқичини амалга ошириш, Ўзбекистонни дунёдаги етакчи давлатлар қаторига олиб чиқиш, миллатимизнинг бой маънавий ва интеллектуал салоҳиятини тубдан ривожлантириш учун бой тарихий ўтмишимизни ижодий жиҳатдан қайта англаш зарурати ҳақида сўз юритди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ғоялар тарихимизга нисбатан беписандлик билан муносабатда бўлиш борасида муаммолар мавжуд эканлигидан далолат беради. Биз узоқ вақт давомида ўз маданиятимиз ва тарихий меросимизни тўлиқ англаш ҳамда қадрлаш масаласига масъулиятсизлик билан ёндашиб келдик.

    Шуни адолатли равишда таъкидлаш керакки, Президентимиз ўз тарихимиздан уялиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини, балки айнан кўп асрлик илғор тарихий интеллектуал ва маданий тараққиётга эга бўлган Ўзбекистон халқи ўз ривожланишида энг юқори натижаларга эришишга ҳақли эканлигини баралла айта олган биринчи инсондир. Биз ўз миллий тарихимизни ва ўз тарихий тараққиётимизнинг глобал истиқболларини янгича тарзда мушоҳада этишни ўрганишимиз керак.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates