Спортчиларимиз Қирғизистондаги халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашмоқда

    Қўшни Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйичи халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

    Унда Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби терма жамоалар ўзаро баҳс олиб бориб боряпти. Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилларимиз ҳар бир йўналишда шоҳсупага кўтарилмоқда.

    Жумладан, Пхёнчхан-2018 ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаев гигант-слалом дастурида биринчи ўринни эгаллади. Арман Гаюпов ва Валерия Ковалёва эса шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

    Гигант-слалом, эркаклар:

    1. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон),
    2. Захар Кучин (Қозоғистон),
    3. Арман Гаюпов (Ўзбекистон).

    Аёллар:

    1. Яна Мелинг (Қозоғистон)
    2. Альбина Иванова (Қирғизистон)
    3. Валерия Ковалёва (Ўзбекистон)

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates