Хирургия марказида йил бошидан буён қарийб 500 нафар болада туғма юрак нуқсони жарроҳлик йўли билан даволанди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, сайёрамизда ҳар йили 100 минг нафар чақалоқдан 600-800 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади.

    Қолаверса, мазкур хасталик келиб чиқишига кўра, неврологик, туғма нуқсонлар ва суяк-мушак тизими касалликларидан сўнг учинчи ўринда қайд этилган. Энг ачинарлиси, ўз вақтида зарур муолажалар қилинмаса, бу дард бола ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

    Шу боис уни эрта аниқлаш, олдини олиш ва бемор ўғил-қизларнинг дарддан фориғ бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш жуда муҳим.

    Қайд этиш керак, бугунги кунда юртимиз тиббиётида ушбу хасталикни янгича ва замонавий даволаш усуллари амалиётга кенг жорий этилмоқда. Хусусан, академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида мазкур йўналишда бир қатор ноёб операциялар ўтказиляпти.

    Мисол учун, айни пайтда мамлакатимизда туғма юрак нуқсонига чалинган 4158 нафар бола бўлиб, улар сафига ҳар йили яна 600 нафар мурғак бемор қўшилади. Эътиборлиси, ўтган 2021 йил марказда юрак-қон томир тизимининг туғма нуқсонлари бўлган ана шундай болаларда 620 та, шу жумладан, 3 ёшгача бўлган ўғил-қизларда 194 та мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

    — Жаҳон миқёсида бундай операциялар ўта мураккаб ҳисобланади, — дейди ушбу муассаса бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Ҳакимжон Абролов. — Айтиш керак, 2022 йил юртимизда мазкур амалиётга бўлган юқори эҳтиёж туфайли марказда янги — туғма юрак нуқсонлари жарроҳлиги бўлими фаолият бошлади.

    Бу эса жорий йилнинг ўтган даври давомида 497 та ана шундай мураккаб операцияларни амалга ошириш имконини берди. Улардан 60 нафари эса 3 ёшгача бўлган болалардир.

    Шунингдек, бу турдаги ноёб амалиётларни нафақат ушбу муассасада, балки ҳудудларда бажаришга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Натижада 2021 йил вилоят марказларида турли туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда 53 та жарроҳлик операцияси ўтказилди.

    2022 йилнинг биринчи ярмида эса Қорақалпоғистон Республикаси, Aндижон, Сурхондарё, Бухоро ҳамда Самарқанд вилояти марказларида 35 та бундай юқори технологияли ноёб муолажалар бажарилди.

    Бу эса болаларга кардиохирургик йўналишда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates