Суд-экспертиза фаолиятида ашёвий далилларни идентификациялаш дастури ишга туширилди

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори ўринбосари Учқун Узоқов маълум қилди.

    Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экпертизаси маркази Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича тизимли ишларни амалга оширди. Мазкур фармонда 2021-2025 йиллар давомида 16 та янги экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш белгиланган эди. Бугунги кунда улардан суд-солиқ ва озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолаш экспертизаларининг услубий асослари яратилиб, суд-экспертлик амалиётига жорий этилди. Ушбу янги экспертиза турларини жорий этиш орқали нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар, балки хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларга солиқ ва озиқ овқат маҳсулотлари нарх-навоси билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан малакали суд экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари олиш имконияти яратилди.

    Шунингдек, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди. Институт ташкил этилиши орқали соҳада замонавий илмий ёндашувларни қўллаш, суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш, ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш ишларнинг самарадорлиги оширилади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари,суд ходимлари ва адвокатлар учун ашёвий далилларни олиш, суд экспертизасини тайинлаш ва унинг имкониятларини ёритишга бағишланган электрон амалий қўлланма яратилди. Суд-экспертиза фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларига асосланган “Суд экспертизалари ҳисобли тизими” ва “Электрон таълим платформаси” ахборот тизимлари жорий этилиб, аҳолига суд-экспертлик соҳасига доир маълумотларни тезкор етказиш мақсадида “https://sudexpert.uz/” ахборот портали, экспертиза учун тақдим этилган ашёвий далилларни идентификациялаш дастури фаолиятга татбиқ этилди.

    Халқаро ҳамкорлик соҳасида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Туркия ва Козогистон Республикалари адлия вазирликлари ўртасида суд-экспертлик соҳасидаги хамкомкорликни ўрнатишга қаратилган меморандумлар имзоланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates