Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги таъминланади(ми?)

    Фикр 28 июл 2020 3263

    Мамлакатимизда суд соҳасини такомиллаштиришга оид бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Президентимизнинг соҳага оид кўплаб фармон ва қарорлари қабул қилинди. Шунга қарамай суд-ҳуқуқ соҳасини янада такомиллаштиришни замон тақозо этмоқда.

    Айнан «Адолат» социал демократик партиясининг сайловолди дастурида инсонлар сарсон бўлишининг олдини олиш ва суд фаолияти сифатини ошириш мақсадида амалдаги «Судлар тўғрисида»ги қонунни такомиллаштириш орқали фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича туман, шаҳар ва вилоят судлари негизида умумий юрисдикция судлари ташкил қилишни, уларга «халқ судлари» мақоми беришни, вилоят ва унга тенглаштирилган судларга назорат инстанцияси ваколатини юклаш таклифини бериш борасидаги ғоялар илгари сурилган эди.

    Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда мамлакатимизда жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судларининг тарқоқлиги, жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўтарилган айрим масалалар қайси судлар томонидан кўрилиши кераклиги аниқ белгиланмаганлиги боис, одамларнинг сарсон бўлишига, ортиқча вақт ва маблағ сарфлашларига, шунингдек ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

    Жорий йилнинг 24 июль куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони сайловолди дастурда суд соҳасини такомиллаштиришга оид илгари сурилган ғояларни ҳаётга татбиқ этишга дастуриламал бўлди десам адашмаган бўламан.

    Хусусан Фармон билан 2021 йил 1 январдан бошлаб ;

    - вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

    - маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;

    - маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш;

    - фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича айрим туманлар судларини ташкил этиш ва бошқа ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи чора-тадбирлар белгиланди.

    Бундан ташқари, Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш орқали суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилмоқда.

    Шунингдек, судларда дастлабки эшитув институти жорий этилмоқдаки, бу билан келгусида фуқаролар оворагарчиликларининг олдини олиш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.

    Шулар билан бирга Фармонда туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш, энг асосийси, эндиликда прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафларнинг мурожаатлари мавжуд бўлгандагина, суддан чақириб олиб ўрганиши мумкинлиги борасидаги тартибларни жорий этиш назарда тутилмоқда.

    Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур Фармон келгусида судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва одил судловни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган ортиқча бюрократик тўсиқларни барҳам топишига хизмат қилади.

    Иномжон Қудратов,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates