Суд-ҳуқуқ соҳасида янги давр бошланди

    Фикр 18 январ 2021 5523

    Бугунги кунда қатор соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик, қонун устуворлигини таъминланишига боғлиқ.

    Шу боис, Президентимиз 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш масалаларга алоҳида тўхталиб, эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

    Жумладан, жазо тизимини либераллаштирилиши муносабати билан 2020 йилда жиноят содир қилган 74 фоиз шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланганлиги, халқимизнинг инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримлилик каби ўзига хос қадриятларининг чин маънодаги юксак намунаси сифатида жиноят содир қилган 616 нафар афв этилганлиги, 719 шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганлиги эътироф қилинди. Бу ўз навбатида одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига бўлган ишончини ортиб боришига ҳам сабаб бўлмоқда.

    Президентимиз таъкидлаганларидек, охирги 4 йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш борасида 40 дан ортиқ Қонун, Фармон ва қарорлар қабул қилинганлигини, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллашини, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина эканлиги давр тақозосидир.

    Шунга кўра, 2021 йилда вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашуви сақланиб, суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатлари ташкил этиладиган бўлди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши ҳудудларда ягона суд амалиётини шакллантириши фуқаролар ва тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олишга хизмат қилади.

    Ўзгаришлардан яна бири шуки, эндиликда ортиқча суд инстанцияларини бекор қилиш йўли билан «бир суд – бир инстанция» тамойили жорий қилиниши эса туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят даражасидаги судлар томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилган суд қарорларини эса Олий суд томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорларини эса Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш йўлга қўйилиши, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилиши судда ҳар бир иш бўйича якуний хулоса қилишга эришилади.

    Дастлабки эшитув институтининг жорий қилинаётганлиги эндиликда судларда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари ва кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг баҳслаша олиш тамойилини амалда рўёбга чиқаришга, жиноят ишини умумий асосларда кўришга монелик қилаётган сабабларни ўз вақтида бартараф этиш имкониятини берувчи қарорлар қабул қилиш жараёнида тарафларнинг тортишуви принципга сўзсиз риоя қилинишига, суд муҳокамаси давомида мақбул далиллардан фойдаланиш учун имкон яратишга хизмат қилади.

    Шунингдек, жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллашни давом эттириб, манзил колонияларни қисқартириш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари енгилроқ жазога алмаштирилса тўғридан-тўғри пробация хизматига ўтказилиши, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш ҳақида тақдимнома киритиш ваколатини жазони ижро этиш раҳбарларидан янги ташкил қилинаётган «Инсонпарварлик комиссияси»га ўтказиш ҳақидаги таклифлари ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки айни жараён шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, бунинг оқибатида жабр тортадиган ҳар бир оила ва оила аъзолари, айниқса, ўсиб келаётган ўғил-қизларнинг келгуси тақдирини ҳамда уларнинг келажагини турли салбий таъсир ва жиддий синовлардан ҳимоя қилишга, ўз оиласи бағрида бўлиб, оиласи тақдири билан шахсан шуғулланишига мустаҳкам шароит яратади.

    Сўнги вақтларда қийноқлар масаласига бутунлай барҳам бериш борасида талайгина ишлар амалга оширилган бўлсада, айрим ҳолатларда бундай нохуш ҳолатлар соҳа ходимлари томонидан содир этилгани ҳақида гоҳ-гоҳида хабарлар тарқалиб тураётганди. Мурожаатномада айни муаммо хусусида алоҳида эътибор қаратилди.

    Давлатимиз раҳбари қийноқларни олдини олиш, бу борада Инсон ҳуқуқлари маркази ва Омбудсман ваколатини кенгайтириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳар чоракда Омбудсман томонидан тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида мониторинг ўтказиши ва аниқланган ҳолатлар бўйича Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот тақдим қилиш амалиётини жорий қилиш ҳақида таклифларни ҳам илгари сурди. Бу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши ниҳоят муҳимдир. Чунки, айни жиҳат суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиниши, уларнинг шаъни ҳамда қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслик, муҳими, суд ва тергов органларининг масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Бу эса пировардида одамларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва судга бўлган ишончини ошириб боришга имкон беради.

    Мурожаатномада суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириш зарур бўлган вазифалар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, нуфузини ошириб бориш баробарида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда янги даврни бошлаб бериши шубҳасиз.

    Санжар ИБАДОВ,

    Тошкент шаҳар Жиноят ишлари

    бўйича Яккасарой туман суди судьяси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates