Суд, судья ва касб этикаси

    Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби USAID агентлигининг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда Наманган вилоят суди судьялари ва суд ходимлари учун маҳорат дарслари ўтказилди.

    Маҳорат дарсида судьянинг касбий одоб ахлоқи юридик одоб-ахлоқнинг бир қисми бўлиб, у судья ва процесс иштирокчиларининг иш жараёнида ва ишдан ташқари вақтларидаги маънавий ахлоқий, касбий муносабатларига доир масалаларни ўрганиш ва ривожлантириш билан шуғулланиши тушунтирилди.

    Бундан ташқари, судья ўз фаолиятини судьялар одоб-ахлоқи талабларини бажармасдан амалга ошира олмаслиги, чунки ушбу фаолият асосини жамиятда тарихан шаклланган маънавий ва ҳуқуқий талаблар ташкил этади. Шу билан бирга судьялар одоб-ахлоқининг ўзига хос томони шундаки, унга ихтисослашувидан қатъий назар туман (шаҳар) судьялари, вилоят суди судьялари, Олий суд ва Конституциявий суд судьялари риоя қилишлари шарт ва мажбур эканлиги таъкидланди.

    Судья фаолиятининг қонуний асосини «Судлар тўғрисида»ги Қонун билан бирга Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли қарори билан қабул қилинган Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси ташкил этади.

    Мазкур Кодекс ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган юксак одоб-ахлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, одил судлов ва судьялар одоб-ахлоқи соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган қоидаларни белгилаши йиғилган тингловчиларга тушунтирилди.

    Семинар-тренинг давомида маърузачилар томонидан иштирокчиларга суд этикасининг мазмун моҳияти, хорижий давлатларда суд этикасига оид халқаро стандартлар ва халқаро принциплар тўғрисида маълумотлар берилди ва судьяларнинг иш жараёнлари ва ишдан ташқари вақтларида одоб-ахлоқ кодекси талабларидан келиб чиқадиган казусли ҳолатлар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланди ва керакли кўникмалар берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates