Суд тизимига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилади

    Фикр 8 сентябр 2020 3793

    Ахборот-коммуникация технологияларини барча соҳаларга кенг жорий этиш, барча тармоқларни рақамлаштириш бугун давр талаби бўлиб турибди.

    Фуқаро ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда енгиллик яратиш, жаҳон стандартларига мослаштириш йўлида мамлакатимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Ўтган давр мобайнида судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида, одил судловга эришиш, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофлик даражаси ошди.

    Лекин, суднинг ахборот тизими кўпгина вазирлик ва идоралар билан ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли маълумот алмашинуви асосан қоғоз шаклда амалга оширилиши натижасида, тегишли маълумотлар олингунга қадар маълум бир вақт йўқотилишига олиб келаётган, ишларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилишига салбий таъсир кўрсатаётган, иш бўйича тарафларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Бундан ташқари, хозирги кунда ахборот-коммуникация технологиялари барча сохаларга изчиллик билан кириб бораётган даврда судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштиришни тақазо этаётган эди.

    Шу мақсадда, “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилиниб, унга кўра барча судларда иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш тартиби жорий этилмоқда.

    Бундан ташқари, судьялар ўртасида ишларни тақсимлашга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимлаш тартиби киритилади.

    Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутилмоқда. Жумладан, биллинг электрон тўлов тизими, давлат божи калькулятори, суд қарорлари банки, судларда кўрилаётган ишларнинг онлайн жадвали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда даъво, ариза, шикоят ва илтимосномаларни автоматик равишда шакллантириш каби интерактив хизматларни жойлаштириш кўзда тутилмоқда.

    Судларда ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси янада яхшиланади, 28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич уланади. Бу орқали давлат органлари ва ташкилотларига маълумотларни электрон шаклда юбориш, улардан қабул қилиш, муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни оввора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда бепул олиш имконияти яратилади.

    Мавжуд ахборот тизимлари негизида замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда янги дастурий платформа асосида ягона “Адолат” ахборот тизимлари комплексини яратиш кўзда тутилган бўлиб, унда суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланиб автоматлаштирилган равишда шакллантириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ахборот тизими орқали жиноят ишлари бўйича судлар ва маъмурий судларга электрон мурожаат қилиш тизими, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун ахборот тизимларининг мобиль версиялари яратилади, судья ва суд ходимларини янгиликлардан ва судлар фаолиятига оид маълумотлардан хабардор қилиш модули жорий этилади, суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда тақдим этиш имконини берувчи дастурий модул ишлаб чиқилади.

    Фуқароларнинг сарсонгарчилигини олдини олиш, уларнинг вақтини тежаш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий воситалар (гаджетлар)дан фойдаланган ҳолда суд мажлисларида иштирок этиш имконини берувчи мобил видеоконференцалоқа жорий этилади.

    Жазони ижро этиш муассасаларида видеоконференцалоқа тизими ўрнатилиб, судланувчиларни этап қилиш, жойлаш, суд мажлисларига олиб келиш ва олиб кетиш каби ҳаракатларга сарфланаётган бюджет маблағлари тежалади.

    Мазкур қарорга асосан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан электрон ҳамкорликни таъминлашга, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилашга, фуқароларнинг вақтини тежашга, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

    Д.Камилов,

    Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг раиси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates