Сунъий тиш ва унинг саломатликка таъсири қандай?

    Суҳбат 21 сентябр 2020 7910

    Тошкент давлат стоматология институти доценти, тиббиёт фанлари доктори Саидазим Муртазаев билан суҳбат.

    – Қандай ҳолатларда беморларга сунъий тиш қўйиш тавсия этилади?

    – Умуман олганда тиш ва тиш қатори нуқсонлари мавжуд бўлган барча беморларга сунъий тиш қўйиш мумкин. Бундан беморларни функционал, яъни чайнаш, нутқ ва албатта, эстетик нуқсонлари тикланади. Беморга сунъий тиш қуйиш жараёни мураккаб бўлиб, бунда беморни умумий ва маҳаллий текширувлар асосида олинган натижаларга асосланиб, шифокор ортопед - стоматолог ва зарур ҳолларда стоматологиянинг бошқа йўналишлари мутахассислари билан ҳамкорликда қарор қабул қилинади. Шундан сўнг, бемор учун сунъий қоплама тури, хом ашёси ва қанча муддатга қўйилиши бўйича жараён олиб борилади.

    – Сунъий тишларнинг турлари, бир-биридан фарқи, нархлари, чидамлилик муддати, инсон саломатлигига салбий ёки ижобий таъсири ҳақида ҳам гапириб берсангиз?

    – Сунъий тишлар – тиш тож қисмининг турли ички ва ташқи сабабларига кўра, қисман ёки тўлиқ емирилишида, шунингдек, қаторларининг кичик, ўрта ва катта нуқсонларни тиклаш мақсадида тавсия этилади.

    Сунъий тишларнинг турлари хилма-хил бўлиб, бир биридан маълум бир хусусиятларига кўра фарқланади. Масалан, фойдаланиш вақтига кўра, (доимий ва вақтинчалик), бажарадиган вазифасига (тикловчи, ҳимоя, таянч) ва тайёрланиш усулига (эзиб, қуйиш, куйдириш, чархлаш, босим остида пресслаш) ҳамда хом ашёсига кўра (метал ва металмас, керамика, минерал(циркон диоксид)) каби турларга ажратилади.

    Сунъий тиш турлари маълум бир кўрсатмалар асосида беморларга тавсия этилади. Ушбу кўрсатмалар беморларда умумий ва маҳаллий текширувлар натижасида олинган хулосалар, беморларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади.

    Ҳар қандай сунъий тишлар ёки протезларни хизмат вақти ўртача 5-7 йилни ташкил қилади. Албатта, бу жараён беморни сунъий тишлардан фойдаланиш маданиятига ҳам боғлиқ. Ушбу сунъий тишлар табиий тишлар каби доимий парваришда ва 1 йилда камида 2 марта шифокор стоматолог назоратида бўлиши керак.

    Сунъий тишларнинг нархи шифокор стоматолог мутахассисининг маҳорати, билим, тажрибаси, сунъий тишлар тайёрланиш усули, хом ашёси, уни тайёрлайдиган тиш техник маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. Сунъий тишлар тўғри ўрнатилган тақдирда инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

    – Бугунги кунда кўпинча ёшлар орасида тишларни тўғрилаш мақсадида брекет қўйдириш оммалашган. Ўзи брекет нима ва қандай фойдаси бор?

    – Брекет тизими ечилмайдиган аппарат бўлиб, инглизчадан қулф маъносини англатади. Ягона брекетнинг ўзи тиш-жағ тизимида учрайдиган аномалия ва деформацияларини даволай олмайди. Аппарат тиш қаторига таъсир қилиши учун бир нечта элементлардан ташкил топган бўлиши керак: брекетнинг ўзи (метал ёки чинни), чайнов тишларга ўрнатиладиган трубкалар, брекетларга маҳкамланадиган метал ёйлар ҳамда брекет ва метал ёйларни бир бирига боғлаб турадиган турли рангдаги эластик резина тортқичлар.

    Брекет тизими универсал ҳисобланиб, у бир вақтнинг ўзида тиш-жағ соҳасидаги сагиттал, вертикал ва трансверзал йўналишдаги ўзгаришларни даволаш учун қўлланилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates