“Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни” номли кўргазма ташкил этилди

    Термиз археология музейида “Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни” номли кўргазма ташкил этилди.

    Термиз археология музейида “Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни” номли кўргазма ташкил этилди.

    Кўргазма очилишида музей ходимлари сурхон воҳаси кулолчилиги тарихи ва қадимги ўзбек давлатчилиги пойдевори бўлган Жарқўтон ёдгорлиги кулолчилик мактаби ҳақида маълумотлар берилди.

    Шунингдек, музей захира фондида сақланаётган бронза даври сопол идишлари тўғрисида тайёрланган тақдимот қатнашчиларга намойиш этилди. Айниқса, музей бўйлаб ўтказилган саёҳат йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

    Кўргазмада Хайрулла кулол чархда бир-биридан бежирим кўзалар ва хумлар ясади. Бу табиий жараённи томошабинлар мароқ билан кузатишди. Маҳоратли кулолнинг эпчил бармоқларида бунёд этилган мўъжизани кўриб таҳсин ўқишди.