Унда маҳалла хотин-қизлар фаолларини пахта теримига мажбурлаш ҳолати акс этган.
Мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олинди, дея баёнот билан ҳокимлик ахборот хизмати. Айтилишича, ҳозир топшириқ асосида тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
"Пахта йиғим-терими мавсуми бошланишидан олдин ҳудудларда хатлов ўтказилиб, фақатгина кўнгилли теримчилар рўйхатлари шакллантирилган. Маҳаллалардаги фаол ва ташаббускор аёллар эса отряд раҳбари сифатида белгиланган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклини қатъиян қоралайди. Ҳеч бир масъул шахсга ходимларни мажбурий равишда пахта теримига жалб этиш бўйича топшириқ берилмаган. Агар ўрганиш натижасида бундай ҳолат тасдиқланса, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши таъминланади," — дейилади баёнотда.








