Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри жамоаси Россияда ижодий сафарда бўлди

    Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоасининг Сибирь федерал округи ҳудудига ижодий сафари ташкил этилди.

    Сафар давомида Томск шаҳрининг “Авангард” маданият уйида, Новосибирск шаҳридаги “Евроазия” концерт залида Сурхондарё ушбу жамоа санъаткорларининг саҳналаштирилган “Муҳаббатим – қисматим менинг” спектакли намойиш этилди.

    Ушбу маданий тадбирда консуллик округи ҳудудидаги ўзбек диаспора ташкилоти раҳбарлари, фаол ватандошлар, чет элда доимий ва вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз, ўзбек талабалари, шунингдек, Томск ва Новосибирск вилояти ҳукуматининг аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

    Спектаклда чет элда доимий ва вақтинча яшаб келаётган ҳамюртларимизга оилаларнинг бахтли ҳаёт кечириши, фарзандларни тўғри тарбиялаш, оилани мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, оилани пароканда бўлишига олиб келадиган хато ва камчиликлар орқали вужудга келган қийинчиликлар саҳна кўринишлари воситасида ифода этилди.

    Бундан ташқари, Томск ҳамда Новосибирск вилоятларининг маданият вазирлари, давлат театр ташкилоти раҳбарларининг Ўзбекистон делегацияси аъзолари билан учрашувлари ташкил этилди. Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида маданий алоқаларни янада кучайтириш ҳамда ижодий гастрол алмашувларини йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

    Учрашув якунида Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри билан Новосибирск вилояти драма театри ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзолашга келишиб олинди.

    Шу билан биргаликда, Бош консулхона томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳом Сафаров билан Томск ва Новосибирск шаҳридаги ватандошлар, фаол хотин-қизлар ва талаба ёшларнинг давра суҳбати ўтказилди.

    Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда инсон қадри ва халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, хориждаги ватандошлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

    Очиқ мулоқот жараёнида ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга муфассал жавоб олишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates