Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ ўқиган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    Болалар омбудсмани Сурхондарё вилоятида вояга етмаган қизни турмушга берилганлиги ҳолатини назоратга олиниб, ўрганилаётгани маълум қилди.

    Аниқланишича, Денов туманида яшовчи М.Р. (1958 йилда туғилган аёл) вояга етмаган набираси А.Р. (2009 йилда туғилган қиз)ни мазкур туманда яшовчи М.Р. (1997 йилда туғилган эркак)га турмушга бериш маросимини ташкил қилган.

    А.Р. вояга етмагани сабабли М.Р. билан никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган бўлса-да, фуқаро И.М (1950 йилда туғилган эркак) моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.М.га нисбатан ЖКнинг 125-1-моддаси, фуқаро М.Р.га нисбатан эса ЖК.нинг 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Денов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates