Сурхондарёда 6 та туман ғаллакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб белгиланган режани бажарди

    Агросектор 2 июн 2023 1190

    Жорий йил 1 июнь ҳолатига Ангорда 9 171, Бандихонда 13 520, Жарқўрғонда 18 131, Қизириқда 23 437, Музработда 23 609 ва Термиз туманида 5 809 тонна товар дон йиғиб олинди.

    Жорий йил ҳосили учун Ангорда 6 500, Бандихонда 4 688, Жарқўрғонда 7 877, Қизириқда 10 190, Музработда 10 700 ва Термиз туманида 2 900 гектар майдонда маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитига мос, эртапишар ва серҳосил навли уруғлар экилди.

    Жорий йил 1 июнь ҳолатига Ангорда 9 171, Бандихонда 13 520, Жарқўрғонда 18 131, Қизириқда 23 437, Музработда 23 609 ва Термиз туманида 5 809 тонна товар дон йиғиб олинди.

    Ўриб олинган майдонларда ўртача ҳосилдорлик 77-80 центнерни ташкил этгани ҳолда, илғор фермер хўжаликлари томонидан бир гектар ғалла майдонидан 100 центнергача ҳосил олинишига эришилди.

    Ҳозирда вилоят бўйлаб қолган майдонлардаги ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

    Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов белгиланган режани мамлакатимизда биринчи бўлиб бажарган 6 та туманнинг сектор раҳбарлари, энг илғор фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарларини эришилган натижа билан табриклаб, уларнинг самарали меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates