Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтаклангани айтилмоқда

    Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида эри томонидан мунтазам калтаклаб келинган аёл уйидан қочиб кетди.

    Бу ҳақида “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди.

    Жабрланувчининг опасига кўра, аёл олти йилдан бери турмушда. У узоқ вақт давомида эридан таҳқир ва калтакларга чидаб келган. 16 август куни эри томонида шафқатсиз калтакланиши сўнггиси бўлган. Аёл эри ухлаб қолгунча кутиб, тонг саҳарда кичик боласи билан уйдан қочиб кетган.

    Постда эълон қилинган кузатув камераларидан олинган видеода аёлнинг уйдан деярли ҳеч нарсасиз, қўлида фақат боласини кўтариб чиққанини кўриш мумкин. Шунингдек, калтакланганидан сўнг юзида соғ жойи қолмаган аёлнинг суратлари ҳам берилган.

    Танишлари ва шунчаки бефарқ бўлмаган инсонлар томонидан постнинг кўплаб репостларидан сўнг жабрланувчининг турмуш ўртоғи ўзини оқлашга уриниб, “уни калтаклашига сабаблар борлигини” ва “агар у шафқатсиз бўлганида, уни тирик қолдирмаган бўларди” дейди.

    Бу ҳолат эркакнинг аёлга мулкдек қараши, қилган жиноятига тавба қилмаслиги, ўзига ёқмаган иш учун уни жазолаши нормал ҳолат эканлигини кўрсатади. Аввалги ҳаракатлари учун жазосиз қолгани учун аёлни бирон айби учун калтаклаш мумкинлигини очиқчасига гапиришига олиб келди”, деб ёзади лойиҳа муаллифлари.

    Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

    Аниқланишича, жорий йилнинг 15 августидан 16 августига ўтар кечаси, тунги соат 02:30 ларда Термиз шаҳрининг Меҳрабод маҳалласида яшовчи фуқаро T.Э. ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ж.Э.ларнинг ўрталарида келиб чиққан оилавий низо оқибатида, фуқаро T.Э. турмуш ўртоғи Ж.Э.нинг юз-чакка ва қулоқ соҳасига уриб жароҳат етказган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилиши таъминланади”, дейилади расмий изоҳда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates