Сурхондарёда дастлабки қовунлар пишди

    Агросектор 11 май 2025 1053

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 2 март куни экилган уруғлардан бугунги кунга келиб 7–8 тонна атрофида ҳосил олинмоқда.

    Қайд этилишича, юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эрта етиштириш бўйича етакчи ҳудудлардан бири ҳисобланган Сурхондарё вилоятида навбатдаги мавсумнинг илк қовунлари пишиб етилди.

    Ҳар йили эрта баҳордан бошлаб мамлакатимиз бозорларини турли сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаб келаётган воҳа деҳқонлари жорий йилда ҳам фаолиятини самарали ташкил этишга эришмоқда.

    Хусусан, Шеробод туманининг “Нуртепа“ маҳалласида жойлашган “Ёрмат Ботиров“ МЧЖ томонидан 8 гектар майдонда, анорзор қаторларига экилган “Дакара“ навли қовунлар пишиб, йиғим-теримга тайёр бўлди.

    Айни пайтда пишиб етилган қовунлар маҳаллий бозорларга чиқарилмоқда ва бир вақтнинг ўзида экспорт жараёнлари ҳам бошлаб юборилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates