Учрашув чоғида мамлакатимизнинг саноат, автомобилсозлик ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги имкониятлари, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг салоҳияти ва ҳудудий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Мазкур маълумотлар асосида Хитой компаниясининг вилоятда замонавий автомобиль заводи ташкил этиш бўйича таклифи муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Хитой компанияларининг сўнгги йилларда глобал автомобилсозлик бозорида эгаллаб бораётган мавқеи ва уларнинг илғор технологиялари алоҳида қайд этилди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини чуқур ўрганиш ва уни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида ҳар икки томон мутахассислари иштирокида кенгайтирилган музокаралар ўтказишга келишиб олинди.