Сурхондарёда электр энергиясидан нооқилона фойдаланган МЧЖга санкция қўлланилди

    Қонунчиликда асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    «Ўзенергоинспекция» Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Олтинсой туманида жойлашган «В. Б. С.» МЧЖ томонидан реактив қувватни компенсация қилмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

    Ушбу қоидабузарлик оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 940-сонли Қонунининг 45-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 77,8 млн сўм иқтисодий санкция қўлланилди.

    Маълумот ўрнида, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates