баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Сурхондарёда кучли шамол оқибатида қулаб тушган электр узатиш тармоғи таянчлари қайта тикланди

    Энергетика 8 апрел 2021 96

    Сурхондарё вилоятидаги “Сурхон” подстанциясини “Ғузор” подстанцияси билан боғловчи 500 кВли электр узатиш тармоғи қайта тикланди.

    Жорий йилнинг 4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида “Сурхон” ва “Ғузор” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-508 ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди.

    Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг махсус бригадалари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида кеча, 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари тўлиқ якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланди. 

    Энергетика вазирлиги

    Матбуот хизмати

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates