Сурхондарёда кунига 120 дона бетон плиталари ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ишга тушди

    Саноат 2 апрел 2021 1364

    Денов туманидаги “Голд Бизнес про” масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди. 

    Корхона Германия ва Хитой давлатларидан келтирилган инновацион технологиялар асосида кунига 120 донагача турли ўлчамдаги бетон плиталари тайёрлаб бериш қувватига эга. 20 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади.

    Ҳозирда бу ерда фақатгина бетон плиталари ишлаб чиқарилаётган бўлса, кейинги босқичларда қоришмалар, фесблоклар, қудуқлар учун бетон қувурлар, бетон устунлар ва қуруқ курилиш материалларини ҳам ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates