Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 24 сентябрь куни соат 21:40 да Сурхондарё вилояти, Музработ тумани, “Дарбанд” маҳалласи ҳудудидаги диаметри Д-219 мм бўлган газ қувурига ҳайдовчи бошқарувни йўқотган автомобилнинг келиб урилиши натижасида қувурдан газ сизиб чиққан.
Ушбу авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида тумандаги айрим истеъмолчилар (1 915 та хонадон)га табиий газ етказиб берилиши вақтинча тўхтатилган.
Маълумотларга кўра, ушбу носозликни бартараф қилиш учун ҳудудга махсус бригада жалб этилди ва авария оқибатлари 25 сентябрь куни соат 18:11 да тўлиқ бартараф қилиниб, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тикланган.