Сурхондарёда Юнон-Бақтрия тарихи музейи ташкил этилмоқда

    Туризм 6 июл 2022 1776

    Бу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги «Узундара» археология ёдгорлигини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 308-сон қарорига кўра амалга оширилмоқда.

    Дастлаб музей учун ажратилган жойларнинг координатлари аниқланиб, ҳудуд харитасига киритилди. 21х14 метр майдонда музей лойиҳасини тузиш бўйича келишиб олинди.

    Шунингдек, Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебунисо Алимардонованинг таъкидлашича, ташкил этилаётган Сайроб туризм қишлоғида музей билан бир қаторда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа хизмат кўрсатиш турларини жорий этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, Маданий мерос агентлиги томонидан ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудини белгилаш, объектни паспортлаштириш, реставрация ва консервация қилиш бўйича ҳам лойиҳалар тайёрланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates