Сурхондарёда «Зарчоб-1 кичик ГЭС» лойиҳаси ишга туширилди

    Энергетика 3 апрел 2021 1790

    Сурхондарё вилоятида «Зарчоб-1» кичик ГЭСдаги гидроиншоотлар синов-тажриба жараёни муваффақиятли якунланди.

    2020 йилда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 6 та янги қурилиш ва модернизация лойиҳалари фойдаланишга топширилган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қуввати 118,3 МВтни ташкил этади. Бу эса, қўшимча 543 миллион кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқарилади.

    «Зарчоб-1» кичик ГЭСдаги гидроиншоотлар синов-тажриба жараёнидан муваффақиятли ўтди. Тўполонг дарёсидан сув олиб ўтувчи Зарчоб-1 КГEСга келувчи 480 метр узунликдаги туннель ва 1 300 метр узунликдаги каналда сув ҳайдалиб, синов ишлари ўтказилди. Босимли ҳовуздаги сув кўтариш иншоотлари ишчи шай ҳолатига келтирилиб, белгиланган тартибда синовдан ўтказилди. «Зарчоб-1» кичик ГЭСнинг ўрнатилган қуввати 37,4 МВтни ташкил этади.

    Таъкидлаш жоизки, ушбу объектдаги қурилиш ишлари 2017 йилнинг август ойида бошланган эди. ГЭС учун зарурий технологик қурилмалар Хитойнинг етакчи компанияси «Dongfang Electric International Corporation» томонидан етказиб берилди.

    Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу ресурслар табиий ва қайта тикланувчидир. ГЭСлар томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда, барқарор энергия ишлаб чиқарилиб, вилоят саноат корхоналари, турли идоралар ва маҳаллий аҳолига етказиб берилади.

    Мазкур гидроэлектр станциянинг ишга туширилиши натижасида бир йилда ўртача 101 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 33 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

    Мазкур лойиҳани ишга туширилиши натижасида Сурхондарё вилоятининг электр энергияга бўлган талабининг муайян қисмини, саноат ва иқтисодиёт корхоналарини гидроэнергия ҳисобидан таъминлаш имкони вужудга келади, деб хабар беради «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates