— Россия билан 4 миллион долларлик шартнома имзоладик. Келишув бўйича 2000 тонна қизил лавлаги ва 800 тонна карам етказиб бердик. Жорий йилнинг ўтган даврида хўжалигимиз томонидан 485 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Экспорт қилинаётган сифатли маҳсулотларимиз Россияда катта талабга эга. Маҳсулотлар табиий шароитда етиштирилгани, қуёш нурида пишиши билан ажралиб туради. Келгусида экспорт маҳсулотини кўпайтиришни режалаштирганмиз”, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Жума Боймиров.
Шўрчи туманидаги “Сурхон Агро Голд” МЧЖга қарашли 10,5 гектар майдонда экилган узум ниҳоллари парваришланмоқда. Корхона ходимлари узум қаторлари орасига гулкарам, лавлаги (қизилча) маҳсулотлар экиб, Россияга экспорт қилишди.