Сурхондарёлик мактаб директори талаба бўлган битирувчиларига стипендия ваъда қилди

    Таълим 5 июл 2021 2163

    Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қараева олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинадиган битирувчиларига ўз нафақа пулидан ҳар ой стипендия беришни ўз режасига киритди.

    Директорнинг ўз олдига қўйган мақсади халқининг фарзандларини саводли қилишдан иборат. Педагогик фаолиятини суст ўзлаштирувчи ўқувчиларни фаол ўғил-қизга айлантиришга бахшида қилган фидойи устоз – бугун иқтидорли ўқувчиларини рағбатлантириш борасида эътирофга лойиқ ишларни амалга оширмоқда, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

    65 йилдан буён мактабда ўқувчилар билимини ошириб келаётган, бугунги кунда таълим муассасасини ибратли бошқараётган педагог 80 ёшида ҳам “ҳордим-толдим” дейишни билмайди. Аксинча, йилдан-йилга ўқувчиларини янада билимли қилиш учун уларни нафақат мактаб даврида, балки талаба бўлганидан кейин ҳам қандай рағбатлантириш ҳақида тун-у кун ўйлайди.

    Пенсияга чиқиб, кексалик гаштини суриш даврида бўлса ҳам, мактабидаги ўқувчилари ҳаёти, уларнинг келгусида Ватани учун муносиб ҳисса қўшувчи билимдон авлод бўлиб етишиши учун янги режалар билан яшайди.

    Фидойи директорни ҳамиша қўллаб-қувватлаб турувчи оила аъзолари – турмуш ўртоғи унинг маошини сўрамайди, балки мактаб ва ўқувчилар учун қанча ёрдам керак бўлса, ўзи ёрдам беришини доимо таъкидлайди. Барчага намуна бўлаётган мазкур оила - ўқувчиларга, шу билан бирга мактабга керак бўлган инсон кучи етгунча ишлаши, ёш авлоднинг мукаммал билим олиши учун ўз ҳиссасини қўшиши керак, деб ҳисоблайди.

    Хабарда таъкидланишича, 80 ёшли директор ҳар ой оладиган нафақа пулини иқтидорли ўқувчиларга тарқатган.

    Айни пайтда ўзининг 2,3 млн. сўм нафақасини тўлиқ таълим сифатини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфлашни режалаштирган Хосият Қараевани юртимизда фаолият юритаётган барча педагогларга ўрнак қилса арзийди. Фидойи педагогга узоқ умр ва савобли, эзгу ишларида ҳамиша омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates