Сув ҳавзаларидаги карьерларни ўрганишда қандай камчиликлар аниқланмоқда?

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги ва маҳаллий хокимият органлари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилди ва сув ҳавзаларида жойлашган лицензияли карьерларнинг фаолияти ўрганиб чиқилмоқда.

    2021 йил 23 сентябрдан 8 октябргача ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилоятида – 28 та, Қашқадарё вилоятида - 6 та, Сурхондарёда – 4 та, Наманганда – 3 та, Самарқандда – 2 та, Сирдарё вилоятида – 8 та карьерларда лицензия шартлари ва қонунчилик талаблари ижроси ўрганилди.

    Жумладан, Тошкент вилояти Чирчиқ дарёсида жойлашган 8 та тадбиркорлик субъектлари ўтказилган ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланди:

    “NERUDNIK-SERGELI” МЧЖ томонидан Чирчиқ дарёсининг ўзанида тартибсиз равишда келишилган лойиҳавий ечимларга риоя қилинмаган ҳолда қазиш ишлари олиб борилган, чуқурлашиш, белгиланмаган жойлардан қазиш каби ҳолатлар аниқланган. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаган. Ишлаб чиқариш фаолияти давомида ҳосил бўлаётган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тегишли ташкилотлар билан шартнома тузулмаган, ҳудудга қурилиш чиқинди уюмлари жойлаштирилган.

    “NOVATEC INVEST” МЧЖ фаолияти учун “Экологик оқибатлар баёноти” (ЗЭП) ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат экологик экспертизасининг 2018 йил 15 октябрдаги 03-01/13-08-2176-сонли ижобий хулосаси берилган бўлиб, у 2021 йил 14 октябрга қадар амал қилиш муддатига эга. Корхона томонидан дарё ўзани кенгайтириб юборилган, керагидан ортиқча чуқур қазилган, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаган. Ишлаб чиқариш фаолияти давомида ҳосил бўлаётган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тегишли ташкилот билан шартнома тузилмаган.

    “DX-BAX INVEST” МЧЖ га тегишли қум-шағал қазиб олиш кони мавжуд эмас. Қум-шағални лицензияси мавжуд ташкилотлар билан шартнома асосида олиб қайта ишлаши аниқланди. Корхона ҳисобида тош майдалаш ва саралаш цехи бўлиб, цехда Давлат экологик экспертизасининг хулосасида қуйидаги талаблар берилган. Ишлаб чиқариш фаолиятида ҳосил бўлган оқава сувларни 20 м/кубли уч этапли бетонланган гидрохимояланган хандаққа оқизиб кейинчалик яқин жойлашган тозалаш иншоотига оқизиши белгиланган бўлиб, амалда корхонада хандақ мавжуд эмас, ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган оқова сувлар тўғридан-тўғри очиқ рельефга оқизилаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, корхона фаолияти давомида юк ташувчи техникалар юкларни чаегитмаслик мақсадида йўлларни кенгайтириш ва асфалтланган йўлларда юришини таъминлаш бўйича шартлар бажарилмаган.

    “INERT MATERIALLAR” МЧЖ учун ишлаб чиқилган “Экологик оқибатлар баёноти” (ЗЭП) Давлат экологик экспертизасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03-0105/13-08-867-сонли ижобий хулосаси берилган бўлиб, амал қилиш муддати 2021 йил 29 апрелда ўтган бўлсада, тегишли экологик норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилмаган. Корхона томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаган.

    “Арислом ва Ислом” МЧЖ га 2019 йил 14 октябръ санасида Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ер қаъридаги норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи лицензия расмийлаштирилган. Давлат Экология қўмитасидан 2019 йил 8 май куни 0101/10-08-860 -сонли экологик экспертиза хулосаси (ЗВОС) олинган, Экологик Экиспертиза тўғрисидаги қонун талабларига зид равишда конни қазиш ишлари жараёнида атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот (ЗЭП) меъёрий хужати ишлаб чиқилмаган. Қум-шағал аралашмаларини қазиб олиш давомида кон ажратиш далолатномаси орқали берилган кон чегараларидан ташқарига чиқиб қум-шағал аралашмаларини олиб борган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Мухофаза этиладиган таббий худудлар тўғрисидаги қонуннинг 40-41 моддаси, Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунинг 37-моддаси талаблари бўзилган.

    Қазиш ишлари бажарилаётган даврда табиий ўсиб турган ўсимликлар ва дарахтларга хар-хил турдаги ўсимликларни так-томири билан ковлаб ташланган ва ўсиб турган ўсимликларни ишлаш жараёнида ернинг тупроқ қатламини тозалаб ўсимлиекларни кўмиб зиён етказилган. Табиатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 21-моддаси, Ўсимлик дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонуннинг 37-моддаси 2-қисми талаблари бузилган. Экологик экспертиза хулосасида кўрсатилган талаб бўйича қум-шағал аралашмасини олиб бўлган жойда рекулътивация ишлари талаб қилган бўлсада, лекин бузилган ерларда рекулътивация ишлари бажарилмаган. Экологик компенсация тўловлари бўйича ҳисобот тақдим этилган бўлсада аммо ўз вақтида компенсация тўловлари амалга оширилмаган.

    “ROHAT SHAGAL SARALASH” МЧЖ қум-шағал аралашмаларини қазиб олиш давомида кон ажратиш далолатномаси орқали берилган кон чегараларидан ташқарига чиқмасдан фаолиятини олиб бораётганлиги маълум бўлиб, ноқонуний қазиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарарни аниқлаш бўйича маркшейдерлик ўлчов ишлари олиб борилди.

    “EYVALEK MAXSUS TEMIR BETON” МЧЖ томонидан Экологик экспертиза тўғрисидаги қонун талабларига зид равишда конни қазиш ишлари жараёнида атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот (ЗЭП) меёрий ҳужжати ишлаб чиқилмаган. Мухофаза этиладиган таббий худудлар тўғрисидаги қонуннинг 40-41 моддаси, Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунинг 37-моддаси талабларига зид равишда қум-шағал аралашмаларини қазиб олиш давомида кон ажратиш далолатномаси орқали берилган кон чегараларидан ташқарида қум-шағал аралашмалари қазиб олинган. Қазиш ишлари бажарилаётган даврда табиий ўсиб турган ўсимликлар ва дарахтларга хар-хил турдаги ўсимликларни так-томири билан ковлаб ташланган ва ишлаш жараёнида ернинг тупроқ қатламини тозалаб ўзимликларни кўмиб зиён етказилган ва худуддаги таббий ўсиб турган ўсимликларни ёқиб юборилганлиги аниқланди.

    “KO’PIRIK QURILISH BUTLASH” УК қум-шағал аралашмаларини қазиб олиш давомида кон ажратиш далолатномаси орқали берилган кон чегараларидан ташқарига чиқиб қум-шағал аралашмаларини олиб борган. Қазиш ишлари бажарилаётган даврда табиий ўсиб турган ўсимликлар ва дарахтларга хар-хил турдаги ўсимликларни так-томири билан ковлаб ташланган ва ишлаш жараёнида ернинг тупроқ қатламини тозалаб ўзимлиекларни кўмиб зиён етказилган ва қазиш ишлари олиб борилаётган худуда қурилиш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар ташланган. Корхонага берилган 5-банддан иборат талабномадан қуйдагилар бажарилмаган

      1. Корхонада кейинги босқич ишлаб чиқариш жараёнида (ЗЭП) меъёрий хужжатлари ишлаб чиқилмаган (тақдим қилинмади).
      2. Қум-шағал қазиб олинган жойни рекультивация қилиниши лозим бўлсада, аммо ушбу жойга хар-хил турдаги қурилиш, ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар билан ифлослантирганлиги аниқланди.

    Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари “Асил тош бизнис” МЧЖ, “Соф тош қурилиш сервис” МЧЖ, “ПГС Рохат” МЧЖ, “Қўйлиқ кўприклари темирбетон қурилмалари тажриба заводи” МЧЖ, “Саффир Қурилиш Монтаж” МЧЖ ва бошқа корхоналар бўйича ҳам аниқланди.

    Хар бир объект бўйича ўрганиш натижалари ҳақидаги маълумотларни Давлат экология қўмитаси рахбариятига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиб борилмоқда. Ўз навбатида мазкур инспекция томонидан тегишли лицензияларни бекор қилиш бўуйича белгиланган тартибда суд органларига материаллар тайёрланмоқда.

    Ўрганиш ишлари республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

    Ғолиб ШУКУРОВ,

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

    давлат қўмитаси бош мутахассиси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates