Вазирлик маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 10:15да юз берган. Унда вилоятдаги “Туябўғиз” сув омборида балиқ етиштиришга ихтисослашган хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи 27 ёшли фуқаро кўмир исидан заҳарланган. Унинг соғлиғи ёмонлашгани ва зудлик билан ёрдам кераклиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ташвишли хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Шунингдек, фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
"Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у ўз уйида", дейилади хабарда.