Сув таъминоти илғор тажриба асосида

    Урбанизация 15 июн 2020 3355

    Тошкент сув таъминоти трансформациясининг режаси амалга оширилади.

    Жорий йил 7 мартида Тошкент шаҳар ҳокимлиги экологик хизматлар борасида етакчи ташкилот – Франциянинг SUEZ компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан шартнома имзоланганди.

    Шартномага мувофиқ, «Тошкент сув таъминоти трансформациясининг режаси» номли 7 йиллик истиқболли ва инновацион лойиҳа амалга оширилади.

    Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 185,4 миллион еврони ташкил қилади. Шундан 142 миллион евро Европанинг етакчи банклари кредитлари ҳисобидан ўзлаштирилади. Маблағлар шаҳар сув таъминоти ва оқава сув тармоқларини модернизация қилиш ва уларнинг бошқарувини энг юқори халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга йўналтирилади.

    Шунингдек, лойиҳа SUEZ нинг 80 дан ортиқ мамлакатдаги 150 йиллик тажрибасига таянган ҳолда SUEZ томонидан интеллектуал бошқарув бўйича энг илғор технологияларни жорий қилиш ва ҳар томонлама ноу-хауларни жорий қилишни ўз ичига олади.

    Ушбу ижтимоий лойиҳа давлатимизнинг илғор хорижий тажриба кўмагида барча фуқаролар учун коммунал хизматларни янгилаш ва кенгайтиришга бўлган ёндошувига тўлиқ мувофиқ келади.

    Тошкент сув таъминоти трансформациясининг лойиҳаси маҳаллий иқтисодиётга ҳам салмоқли ҳисса қўшади. Хусусан, ускуналарни ишлаб чиқаришнинг бир қисми Тошкентда жойлаштирилиши янги иш ўринларини яратишга кўмак беради ҳамда сув таъминоти бўйича юзлаб маҳаллий мутахассислар шаҳримизда ва хорижда ўқитилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates