Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

    Зокир Эшқурбонович Ишпулатов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

    Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.