Унда илмий ва олий таълим муассасалари олимлари яратган ишланма ва ихтироларни ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган V очиқ мулоқоти давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Очиқ мулоқотда Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро молия ташкилотлари ва сув тежовчи суғориш тизимлари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи ва қурувчи корхоналар ҳамда сув хўжалиги ташкилотларидан жами 240 нафар мутахассис иштирок этмоқда.
Шунингдек, тадбирда халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI), Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази, БМТ тараққиёт дастури (UNDP), Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ваколатхонаси (KOICA) ва бошқа халқаро муассасалар вакиллари ҳам қатнашмоқда.
Очиқ мулоқот доирасида олий таълим ва илмий ташкилотлар илмий ходимлари томонидан яратилган ишланмалари намойиши ўтказилмоқда.
Жумладан, Тошкент ирригация университети 50 та, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтидан 20 та, “SUVMASH” АЖ 10 та, сув тежовчи суғориш тизимлари ва бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ва қурувчи корхоналар 50 та ҳамда бошқа муассасалар 50 та ишланмаларини кўргазмага олиб келган.












