«Сузук ота» мажмуасини сақлаш учун қўшимча маблағлар ажратилади

    Мамлакатимизда 13 август 2020 1656

    Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини махсус техника ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш тўғрисида” (5.08.2020 й.) 464-сон қарори қабул қилинди.

    Қарор билан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилган "Сузук ота" мажмуасида ободонлаштириш, сунъий суғориш иншоотлари ва кўкаламзорлаштириш объектларини қуриш ишлари якунланганлиги ҳамда мажмуани сақлаш ва ундан фойдаланиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

    Norma’нинг ёзишича, 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Департаментни таъминлаш учун махсус техника ва автотранспорт воситалари рўйхати иловага мувофиқ (14 та) ва ходимлар штатини ошириш (+ 33 та) тасдиқланди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2020 йилда қўшимча штат бирликларига, "Сузук ота" мажмуасидан фойдаланиш ва сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағларни Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиш топширилди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Молия вазирлигига 2021 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларини шакллантиришда "Сузук ота" мажмуасидан фойдаланиш ва уни сақлаш харажатларига ҳамда махсус техника ва автотранспорт воситаларини харид қилиш учун зарур маблағларни назарда тутиш топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates