Табиат ҳимоячиларининг фарзандлари ва набиралари учун контракт тўлови қоплаб берилади

    Ҳудудлардаги санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларида 10 йилдан бери ишлаб келаётган ходимлар ўртасида «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ўтказилади.

    Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги 514-сонли қарори асосида ўтказилади.

    Танловнинг навбатдаги босқичи 2025 йил 1 сентябрда бошланиб, ғолиблар 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида аниқланади ва муносиб тақдирланади.

    Ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига контракт тўлови тўлаб берилади.

    Шунингдек, аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш, соҳа фидойиларини қўллаб-қувватлаш, чиқиндиларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ҳам мақсад қилинган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates