Табиат ресурслари вазири Корея Республикаси Атроф-муҳит вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди

    Учрашувда томонлар экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳамкорликда амалга оширилган ишларнинг натижаларини ҳамда келгусида мўлжалланган истиқболли лойиҳалар ва ташаббусларни муҳокама қилишди.

    Учрашувда томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва Корея давлатлари ўртасида барча соҳаларда бўлгани каби экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳам ҳамкорлик изчиллик билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

    Айтиш ўринлики, ҳозирда Глобал яшил ўсиш институти (GGGI)нинг Марказий Осиёдаги ягона офиси Ўзбекистонда очилган бўлиб, Табиат ресурслари вазирлигида фаолият кўрсатмоқда. “KEITI” компанияси иштирокида самарали амалга оширилган “Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича бош режани тузиш” техник кўмак лойиҳаси доирасида 6,6 млн АҚШ долларига тенг грант лойиҳаси молиялаштириш учун маъқулланди, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилиб Корея Ҳукуматига тақдим этилди.

    Шунингдек, “Sejin G&E Со., Ltd.” компанияси иштирокида “Тошкент вилояти маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилганлиги ҳам муҳим жиҳат саналади.

    Учрашувда томонлар экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳамкорликда амалга оширилган ишларнинг натижаларини ҳамда келгусида мўлжалланган истиқболли лойиҳалар ва ташаббусларни муҳокама қилди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ва Корея Республикаси Атроф-муҳит вазирлиги ўртасида ўзаро англашув Баёноти имзоланди.

    Корея Республикаси Атроф-муҳит вазири ўринбосари Ю Чечул бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Энергетика, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиши, шунингдек, Тошкент вилоятидаги “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” лойиҳасининг бошланишиган бағишланган тадбирда иштирок этиш кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates