Табиий фанлар ягона scienсe ёки “табиий фан” деган фан доирасида умумлаштирилади

    Таълим 13 август 2020 29031

    Президентимизнинг куни кеча ​қабул қилинган “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Кимё ва биология фанларини узлуксиз таълимда ўқитиш борасида белгиланган вазифаларни шарҳлаб, Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир УСМОНОВ “yuz.uz” сайти мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.​

    — Қарорда кўзда тутилган икки асосий жиҳатдан бири — мактабларда табиий фанларга йўналтирилган вариатив ўқув режалари жорий этилиши белгиланмоқда. Яъни мактабларда асосий ўқув режасидан ташқари, кимё ва биологияга қизиққан йигит-қизлар битта синфга жамланиб, уларга ушбу фанларни кўпроқ ўқитишга мактабларга имконият берилади. Иккинчиси, мактабларда кимё-биология фанларини ўқитиш дастури кўриб чиқилади. Лекин биринчи босқичдаги энг асосий иш бу — биринчи ва олтинчи синфларда табиий фанларни ўқитишнинг йўлга қўйилганидир. Табиий фанлар ягона бир жамланмага олинади, ягона scienсe ёки “табиий фан” деган фан доирасида умумлаштирилади, мантиқий кетма-кетлик таъминланади. Дарсликни ёзаётган мутахассис ёки ўқитувчи ўз методини қўллаши мумкин. Табиий фанлар 6-синфгача ягона, яъни битта фан доирасида ўқитилади. 7 синфдан кейин эса биология, кимё, физика, география фанлари алоҳида ажратилиб ўқитилади.

    Қарорга мувофиқ, кимё ва биология фанларини ўқитишнинг тўрт йил давомида ягона тизимини яратиш белгиланмоқда. У қанақа бўлади? Мактабларнинг энг иқтидорли болалари 150 та туман ва шаҳарларда ташкил этиладиган ихтисослашган мактабларга саралаб олинади. 150 та туман ва шаҳарда ихтисослашган кимё ва биология мактаблари ташкил этилади. Бундан ташқари ҳар бир вилоятда 14 та таянч мактаб ташкил этилади. Уларда вилоятнинг энг иқтидорли болалари таҳсил олади. 4 йил давомида 164 та ихтисослашган мактаб ташкил этилади. Уларда болалар кимё ва биология йўналиши бўйича мақсадли ўқитилади.

    Ихтисослашган мактабларни молиялаштиришнинг тартиб-қоидаси бор. 164 та мактаб учун мингга яқин кимё ва биология ўқитувчилар керак бўлади. Уларнинг ойлигига 50 фоиз устама белгиланмоқда. Бундан ташқари, бу мактабларнинг фаолиятини юритиш, моддий-техника базасини яхшилаш ва бошқа мақсадлар учун ҳар бир вилоятда 14 та махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланган. Унга асосан давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари жалб этилади. Жамғарма филиали ихтисослашган мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, янги бино қуриш, лабораторияларни жиҳозлаш каби мақсадларга йўналтирилади. Ва яна ҳар бир мактабга олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бириктирилади. Улар мактабларга методик жиҳатдан ёрдам беради. Шунингдек, йирик хўжалик тармоқлари шу мактабларга молиявий жиҳатдан кўмак бериши кўзда тутилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates