Табиий газдан фойдаланишда келтирилган 672 миллион сўмлик зарар аниқланди

    Энергетика 13 январ 2021 261

    Ўтказилган ўрганишларда 3 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузилиши натижасида давлат манфаатларига 672 миллион сўмга яқин зарар етказилган.

    Энергетика вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан январь ойида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида жойлашган Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ва иссиқхона хўжаликларининг газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилди.

    Ўтказилган ўрганишларда 3 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини қўпол равишда бузилиши натижасида давлат манфаатларига 672 миллион сўмга яқин зарар етказилган.

    Жумладан:

    Чиноз туманида жойлашган «Эко газ ойл» МЧЖга қарашли АГТКШда, ўрнатилган «Auto Pilot Pro» русумли газ ҳисоблагич нуқсон билан ишлаётганлиги, шунингдек ўзбошимчалик билан қўшимча газ жиҳозлари ўрнатилганлиги ва шартномавий миқдорлардан ортиқча газ олаётганлиги маълум бўлди.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан амалга оширилган дастлабки ҳисоб - китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 272,2 миллион сўмни ташкил этган.

    Янгийўл туманида жойлашган «Петрометан» МЧЖга қарашли АГТКШда, ўрнатилган «Auto Pilot Pro» русумли газ ҳисоблагичнинг конфигурация кўрсатгичлари бўйича шубҳа уйғотганлиги сабабли, ҳисоблагич давлат экспертизасидан ўтказилганида ҳисобдон ишга яроқсиз эканлиги, яъни 0,075% хатолик даражасидан 50% дан 90% гача паст кўрсаткич билан ишлаганлиги маълум бўлди.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан амалга оширилган дастлабки ҳисоб - китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 152,4 миллион сўмни ташкил этган.

    Тошкент туманида жойлашган «FOZUSHA» МЧЖга қарашли иссиқхона хўжалигида ўрнатилган «ПРИНС-М G-40» русумли ҳисоблагични тамғалари бузилган ва ҳисоблагич кўрсаткичлари ўзбошимчалик билан ортга қайтарилганлиги аниқланди.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан амалга оширилган дастлабки ҳисоб -китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 247 миллион сўмни ташкил этган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates