Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

    Оҳак пишириш печлари ва иситиш тизимини газ қувурига яширинча улаб, 729,9 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. 

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ГТФ Самарқанд филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Л.С. Ургут эркин иқтисодий зонасига тегишли ҳудудда оҳак ишлаб чиқариш ҳамда товуқ боқиш фаолияти билан шуғулланиб, оҳак пишириш печлари ва иситиш тизимини газ қувурига яширинча улаб, 729,9 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Шу каби, Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.Э. хонадонида ташкил этган яширин цехда электр печларни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 430,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Э.Д. “Нафис” МФЙдаги уйида ташкил этган иссиқхонани умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, 108 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

    Ушбу қонунбузилишлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 875,8 млн сўм зарар етказилган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates