Табиий ресурсларни барқарор бошқаришда рақамли технологиялар кластери иш бошлади

    Агросектор 31 декабр 2020 716

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида АKFА Group компанияси ҳомийлигида ташкил этилган «Табиий ресурсларни барқарор бошқаришда рақамли технологиялар кластери»нинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.Ғаниев, институт ректори Ў.Умурзаков ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, бу борада, аввало, таълим муассасаларида замонавий ахборот технологияларининг ўқитилишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш зарурлигини қайд этдилар.

    Институтда ташкил этилган кластерда қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида ердан фойдаланиш, геодезия ва картография, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришини баҳолаш бўйича ситуацион (вазиятли) жараёнларни кузатиш, назорат қилиш бўйича тадқиқотлар масофадан зондлашнинг замонавий усуллари ва географик ахборот тизимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

    Таъкидландики, кейинги йилларда институтда Европанинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда қишлоқ ва сув хўжалигида масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлардан фойдаланиш бўйича эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2003 йилдан буён Нидерландиянинг Вагиненгин университети билан ҳамкорликда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (Геоахборот тизимлари) ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (халқаро ер ва сув ресурсларини бошқариш) магистратура мутахассисликлари бўйича икки томонлама диплом бериш дастури йўлга қўйилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates