Табий газдан фойдаланишда огоҳлик ва ҳушёрлик ҳам талаб этилади

    Мамлакатимизда 14 октябр 2020 3756

    «Бухорошаҳаргаз» газ таъминоти бўлими ходимлари шаҳар аҳлининг хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича мунтазам равишда тарғибот ишларини олиб боради.

    Ходимлар тарғибот давомида газ жиҳозларидан қай тартибда фойдаланиш, ис газидан заҳарланмаслик учун аҳоли турар жойлардаги иситиш тизимлари, газ плиталари ва ёндиргичларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этиш борасида тарғибот ишлари олиб боради. Тадбир давомида аҳолига носоз газ жиҳозларидан умуман фойдаланмаслик, уларни ўз вақтида техник тафтишдан ўтказиш ва профилактика хизматлари учун тасдиқланган нархномага асосан тўловларни ўз вақтида амалга ошириш кераклилиги уқтирилади. Газ плиталари ва ёндиргичлар, иситиш қозонлари, печларнинг стандарт, техника хавфсизлик талабларига жавоб беришга эътибор қаратилиши зарурлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

    Ижтимоий объектларнинг мавсумга тайёргарлик ҳолати ҳамда газ жиҳозларидан фойдаланганда эҳтиёткорлик чоралари тўғрисида ҳам мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида тарғибот ишлари давом этяпти. Бунда таълим ташкилоти ходимлари огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этилди.

    Шаҳаргаз газ таъминоти бўлими мутахассисларининг бу каби амалий ишлари бугун халқнинг фаровон турмуш тарзи, яшаш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади. Муҳими, уларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этишга даъват этади.

    Зариф Комилов

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates