Табризда 75 кунлик сув захираси қолгани маълум қилинди

    Табризда (Эрон) сув истеъмоли кескин даражага етди, шаҳарда 75 кунлик сув захираси қолди. Бу ҳақда Шарқий Озарбайжон минтақавий сув хўжалиги раҳбари Юсиф Ғафарзода матбуот анжуманида маълум қилди.

    Унга кўра, вилоятда ичимлик сувининг ўртача истеъмоли сониясига 12 минг литрга етади, баъзан бу кўрсаткич 13 минг литрдан ошади.

    Унинг таъкидлашича, йиллик ичимлик суви истеъмоли аллақачон 380 миллион куб метрни ташкил этади ва бу жиддий бошқарувни талаб қиладиган катта кўрсаткичдир. Қишлоқ жойларда аҳоли 90 миллион куб метр сув истеъмол қилади.

    Ғафарзоданинг айтишича, ҳозирда вилоятдаги бешта шаҳар қизил мақомда (инқироз ҳолати), тўққизта шаҳар эса инқироз остонасида турибди. Табриз ҳам ана шундай инқирозли шаҳарлар сирасига киради, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates