Тадбиркор мавжуд бўлмаган мулк учун солиққа тортилди

    Самарқанд шаҳар фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг 2021 йил 29 октябрдаги 53-сонли хулосасига асосан, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспексияси томонидан “Ozoda Xotamova Med Servis” МЧЖнинг мол-мулкига нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.

    Бироқ МЧЖ балансида мол-мулк мавжуд эмас.

    Демак, ушбу солиқ тури асоссиз ёки нотўғри қўлланилган. Хўш, унда масаланинг илдизи қаерда?

    Қонунчиликка кўра, бундай таъсир чоралари фойдаланилмаётган объектларнинг мулкдорларига нисбатан қўлланилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сонли қарорида ҳам ўз тасдиғини топган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 411-моддасига биноан кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объекти ҳисобланиши керак.

    “Ozoda Xotamova Med Servis” МЧЖнинг балансида бино-иншоотлар давлат рўйхатига олинмаган. Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотда ҳам бу алоҳида қайд этилган. Мазкур тадбиркорлик субъектига қарашли деб эътироф этилган объектда хатлов ўтказилганда ҳам у тегишли тартибда уй-жойга ўтказилгани, шу билан биргаликда фуқаро Б.Остонқуловга тегишли эканлиги аниқланган.

    Мазкур МЧЖ раҳбари Р.Нарзуллаеванинг ушбу қўлланилган чорадан норози бўлиб, Самарқанд вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамда инспексиянинг мазкур ҳолатдаги ҳаракатлари қонунбузилиши эканлиги ўз тасдиғини топди. Вилоят адлия бошқармаси томонидан олиб борилган амалий чора-тадбирлар натижасида тадбиркорга қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди.

    Бу бир тадбиркор мисолидаги ҳолат. Афсуски, қонунларни билмаслик, тўлиқ текширилмаган, бирёқлама хулоса чиқариш оқибатида бу каби ҳолатлар юзага келиши тўхтаётгани йўқ.

    Самарқанд вилоят адлия бошқармаси

    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates