Тадбиркор наслли қорамол олиш учун ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган

    52 та наслли қорамоллар етказиб берилганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Д.А. ва бошқалар таниши А.нинг раҳбарлигидаги “A.H.” МЧЖга наслли қорамол сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит маблағи эвазига ушбу МЧЖга 52 та наслли қорамоллар етказиб берилганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates