Тадбиркорларни чув туширган фирибгарлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Оқдарё туманида фуқаро Ж. А. “I.G.” МЧЖ раҳбари А.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли эски “Терапия” бўлими биносини 49 йил муддатга ижарага олиб беришни ваъда қилиб, эвазига тадбиркорнинг 7 минг 900 доллари ва 2,2 миллион сўмини қўлга киритган. Ушбу қонунбузарлик Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.

    Шу каби, Жондор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Р. А. “R.S.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, 141,6 миллион сўмлик автомобил шиналари ҳамда ёнилғи мойлаш маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates