Тадбиркорлар ДХШ асосида Кунлик меҳнат марказларини ташкил этишлари мумкин

    Ижтимоий ҳаёт 11 август 2021 1142

    Тошкент шаҳри Яшнобод тумани «Қўйлиқ» бозори атрофида вақтинчалик ишларда ишлаш мақсадида фуқароларнинг, шу жумладан, хотин-қизларнинг тўпланиши кўп кузатилади.

    Бундай ҳолатни шаҳримизнинг бошқа ҳудудларида ҳам учратиш мумкин. Мазкур фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилишни самарали ташкил этиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган Кунлик меҳнат маркази фаолиятини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш учун Республикадаги барча тадбиркорлик субъектларини таклиф этади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Кунлик меҳнат марказини ДХШ асосида ташкил этиш учун:

    - қисқа рақамли Тезкор алоқа хизматини (call марказни) ташкил этиш;
    - тезкор алоқа хизмати орқали жисмоний ва юридик шахслардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олиш;
    - бир кун давомида камида 25 нафар ишсиз фуқароларни айниқса хотин қизларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш;
    - ишчиларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш учун камида 2 дона транспорт воситасига эга бўлиш;
    - вақтинча ишларда ишловчи фуқаролар учун камида 20 ўринли пуллик хизмат кўрсатувчи ётоқхона қуриш;
    - вақтинчалик ишловчи фуқаролар учун камида 100 кишилик арзонлаштирилган нархларда хизмат кўрсатувчи ошхонани ташкил этиш;
    - фуқароларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага беришни йўлга қўйиш;
    - онлайн хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш учун Марказ веб сайтини яратиш;
    - кенг қамровли ахборот-тарғибот ва реклама хизматини йўлга қўйиш учун барча ижтимоий тармоқларда (Facebook, Telegram, Instagram ва ҳ.к.) ўз манзилига эга бўлиши.
    Лойиҳалар юзасидан хусусий шерик танлови мамлакатимиз қонунчилигида белгиланган татиб-қоидалар асосида амалга оширилади. Шунингдек хабар орқали (+998 71) 239-41-21 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates